Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.10.2020


Йилига 2 миллиондан ошиқ

Қамаши туманидаги “Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар асосида пайпоқ ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Цех кунига 6 мингтага яқин пайпоқ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Иш жараёнлари автоматлаштирилган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади. Буюртмага асосан турли ўлчамдаги эркаклар, аёллар ва болалар пайпоғи ишлаб чиқарилмоқда. 6 кишининг доимий иш билан бандилиги таъминланган.

“Келгусида фаолиятни кенгайтирилиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш ва экспортга йўналтириш мақсадидамиз”, дейди жамият раҳбари Сирожиддин Алмардонов.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Қамаши туманида 209 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Йил бошидан 1 сентябргача шу соҳада 25 та янги корхона ташкил этилган.

Report typo