Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Йилига 450 миллион куб метр сув ва 81 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинади

29.08.2024


Йилига 450 миллион куб метр сув ва 81 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинади

Ҳамкорлик қирралари

Ўтган ҳафтанинг охирида Хитойнинг "CITIC Construction" ва "China CAMC Engineering" компаниялари вилоятимиздаги каналларни бетонлаштириш бўйича кенг миқёсли ишларни бошлаб юборди.

Тафсилотларга қараганда, Косон туманидан бошланган бу жараён Касби, Китоб, Кўкдала, Миришкор, Муборак, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши ва Қарши туманларини ҳам қамраб олади. Мазкур ҳудудлардан оқиб ўтаётган қарийб 320 километр узунликдаги 26 та каналнинг бетонланиши натижасида 331 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти яхшиланиб, йилига ўртача 450 миллион куб метр сув ва 81 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилишга эришилади.

Воҳамизда ушбу соҳада шу пайтга қадар қилинган ишларга назар солсак, бугунги кунда 9 та канални бетонлаш учун республика бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағ тўлиқ ўзлаштирилган. 50,6 километр узунликдаги каналлар бетонлаштирилди, 28,3 километрлик қисми реконструкция қилинди ва 7 та каналда режадаги ишлар якунланди. Ўз навбатида агрокластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 857 километр ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилди.

Report typo