Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида соҳа инфратузилмасини, техник имкониятларини тубдан такомиллаштириш, хизмат ходимлари учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган эди. Яккабоғ тумани ЁХБ 6-касбий ёнғин хавфсизлиги қисмининг янги биноси ҳам ҳукуматимиз томонидан соҳани такомиллаштиришга қаратилаётган ана шундай эътибор самарасидир. Бу ерда шахсий таркибнинг самарали хизмат олиб бориши учун барча қулайликлар яратилган. Шинам ошхона, ётоқхона ва хизмат хоналари замонавий асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган.
Янги бинонинг рамзий калити тантанали равишда ёнғин хавфсизлиги қисми раҳбариятига топширилди. Қурилиш ишларида фаол иштирок этган қурувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Соҳибжон ВАЙИТОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант
***
Суратда: тадбирдан лавҳа.