Таъкидлаш жоиз, “Аския ижрочилари”, “Қизиқчилик”, “Тақлид” ва “Масхарабозлик” каби йўналишлардан иборат кўрик-танлов ҳар йили кўплаб истеъдодли ёш кулги санъати усталарини кашф этишга хизмат қилаяпти.
- “Аския ижрочилари” йўналишида қилган чиқишларимизни барча катта қизиқиш билан қарши олгани бизга ўзгача ғайрат-шижоат бағишлади, - дейди жамоа аъзоси Абдулла Сайдуллаев. – Жамоамиз билан “Апсана” деб номланадиган аския-пайровни йиғилганлар эътиборига ҳавола этдик. Бизнинг саҳна маданиятимиз ва равон нутқимизни нуфузли ҳакамлар ҳайъати алоҳида эътироф этди.
Танлов якунларига кўра вакилларимиз учинчи ўринга муносиб кўрилди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мос равишда Фарғона ва Андижон вилоятлари жамоаларига насиб этди.
Х.АБДУЛЛАЕВА.
Суратда: жамоа аъзолари Абдулла Сайдуллаев ҳамда Аббос Шарипов.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.