Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

03.08.2017


ЁШ БОЖХОНАЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Тадбирда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бироқ уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганини ҳам яшириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Демак, бу борадаги ишларни тубдан қайта кўриб чиқиш, масалага янгича ёндашув зарур.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги фармони 20-бандида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориши амалиётини жорий этиш белгиланган, - дейди вилоят божхона бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Ҳотам Худойқулов. – Мазкур фармон давлатнинг бошқа идоралари қатори божхона соҳасида ҳам келгусида етук ва ватанпарвар кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, бугунги кунда биргина вилоят божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимларнинг қарийб 65 фоизини айнан ёш ходимлар ташкил этади. Фармон билан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бошқармада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  вилоят кенгаши билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Очиқ мулоқотда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди, фармон мазмун-моҳияти, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёш божхоначилар бунга жавобан яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, Ватанга садоқат билан виждонан, ҳалол хизмат қилишлари зарурлиги таъкидланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo