Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Хуршида АБДУЛЛАЕВА.

01.03.2017


ЁШ ОЛИМЛАРИМИЗ – ҒОЛИБ

Мазкур танлов фаннинг маълум бир соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган иқтидорли ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу йил биринчи маротаба ўтказилди. Унинг якунига кўра, танловга тақдим этилган 200 та илмий иш ва лойиҳадан 18 таси танловда саралаб олинган.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида фаолият кўрсатаётган “Агробиотехнология” илмий, ўқув ва ишлаб чиқариш маркази  аъзолари Раъно Эшмуҳаммедова, Роҳила Ҳасанова ҳамда Дилобар Ботирова томонидан танловга тақдим этилган илмий иш ва лойиҳалар ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлди. “Кузги буғдойнинг тезпишар ва ўртапишар навлари ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва озиқлантириш меъёрларининг таъсири”, “Кузги юмшоқ буғдой донини етиштириш, бирламчи ишлов бериш ва қайта ишлаш жараёнларида нонбоплилигини яхшилаш технологиялари”, “Соф ва сифатли кузги юмшоқ буғдой донини етиштириш ва тайёрлаш технологияси муаммолари илмий-амалий ечимлари” мавзуларидаги илмий ишларда сифатли дон етиштириш, ғалла парвариши ва ғаллачилик истиқболларига бағишланган тадқиқотлар натижалари ўз ифодасини топган. 

- Иқтидорли докторантларимизнинг бу ютуғидан бениҳоя хурсандмиз, - дейди илмий марказ раҳбари, профессор Исматулла Эрназаров. – Танлов низомига кўра, эндиликда ҳар учала изланувчимиз республикамизнинг нуфузли институтларида малака ошириш ва ўз докторлик диссертацияларини якунига етказиш имконига эга бўлишди.

Хуршида АБДУЛЛАЕВА.

Report typo