- Коллежимиз жойлашган Қарлиқ қишлоғида номдор полвонлар кўпчиликни ташкил қилади, - дейди коллеж директори Бобораҳмат Сатторов. – Ўқувчиларимиз орасида шу полвонларнинг тўйларда, байрамлардаги курашини кузатиб, улардан кураш сирларини ўрганиб келаётган ёш полвонлар анчагина. Улар вилоят миқёсидаги мусобақаларда ҳам фаол иштирок этиб келишаяпти.
Мусобақа қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
Ғолиблар коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Барот ҲАСАНОВ,
коллеж ўқитувчиси