Турнирда 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўғил-қизлар 6 ёш тоифасида (8 ёшгача, 10 ёшгача, 12 ёшгача, 14 ёшгача, 16 ёшгача ва 19 ёшгача) ўзаро куч синашди.
– Ушбу мусобақа юртимизда ёшлар ўртасида шахмат спорт турини янада оммалаштириш, ҳаваскорлар ва ёш шахматчиларнинг малакасини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида ташкил этилди, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби Аҳрор Содиқов. – Жорий йилда турнирнинг саралаш босқичида 63 минг нафардан зиёд вилоятимиз ёшлари иштирок этди. Улар орасидан энг яхши натижа кўрсатиб, юқори ўринларни қўлга киритган 180 нафар иштирокчи вилоят босқичида баҳс олиб боришди.
Мусобақа якунига кўра, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 12 нафар ёш мусобақанинг финал босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, мусобақанинг якуний республика босқичи апрель ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилиши режалаштирилган.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Суратларда: турнирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.