Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

01.05.2017


ЁШ ТАДБИРКОРНИНГ ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида ҳар йили бир неча ўн минглаб янги тадбиркорлик субъектлари юзага келмоқда. Айниқса, ёшлар, коллеж битирувчиларининг ҳам дадиллик билан ўз бизнесини йўлга қўяётгани эътиборга молик.

Қарши шаҳрилик Озодбек Тошпўлатов ҳам касб-ҳунар коллежини тамомлаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди. Бугунги кунда у раҳбарлик қилаётган “Qashqadaryo poyabzali” хусусий корхонасида ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган эркаклар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

- 2015 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлагач, тадбиркорлик фаолиятимни бошлашга қарор қилдим, - дейди корхона раҳбари Озодбек Тошпўлатов. – Яқинларим ҳам бу фикримни қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатларини беришди. Уларнинг ёрдами билан 2016 йилнинг бошида ушбу корхонани ташкил қилиб, Хитой технологияси асосида эркаклар пойабзали ишлаб чиқаришни бошладик. Маҳсулотимиз ҳозирда Қарши шаҳри марказида ташкил этилган хусусий савдо дўконимизда сотилаяпти ва бошқа ҳамкорлар орқали ички бозорга етказиб берилмоқда. Эндиликда ишлаб чиқариш қувватини янада ошириб, хорижга ҳам маҳсулот экспорт қилиш ниятидамиз.

Эътиборли томони, ойига 600 донадан ошиқ пойабзал ишлаб чиқарилаётган корхонада 4 нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратда: корхонада иш жараёни.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат

Report typo