Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Паҳлавон ЖЎРАЕВ

03.04.2018


ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР БЕЛЛАШДИ

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу мусобақа қатор ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган бўлиб, уни ўтказишдан мақсад касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида   соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга оммавий жалб қилиш, уларда қийин ва экстремал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Мусобақа жамоавий ва индивидуал баҳслар тартибида ҳар йили январь-март ойларида 3 та босқич асосида ўтказилади.

Шунга мувофиқ, мусобақанинг ушбу босқичи Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Сурхондарё академик лицейлари ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Ҳар бир жамоадан 8 нафар ўғил бола ва 4 нафардан қиз бола иштирок этди.

Иштирокчилар мерганлик, тўсиқлар оша югуриш, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, миналаштирилган ҳудуддан ўтиш, сафда қўшиқ айтиш, махфий пароллар билан ишлаш, ҳарбий унвонлар ва лавозимларни билиш, Ўзбекистон Давлат рамзларини тавсифлаш ва рақиб жамоа байроғини эгаллаш каби жами 9 та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Барча шартларни бажаришда юқори натижа қайд этган ИИВнинг Сурхондарё академик лицейи  жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин ИИВ Қашқадарё академик лицейига насиб этган бўлса, самарқандлик ўқувчилар 3-ўринни банд этди.

Шунингдек, жамоалар қўшимча номинациялар бўйича ҳам тақдирланди. Жумладан, ИИВ Қашқадарё академик лицейи "Энг кучли жамоа" номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилган бўлса, ИИВ Самарқанд академик лицейи "Энг тезкор жамоа" сифатида тан олинди.

"Энг жасоратли ўғил бола" номинациясида 1-ўрин ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчисига насиб этган бўлса, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчиси Муштарий Ўралова "Энг жасоратли қиз бола" номинацияси ғолиби бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Паҳлавон ЖЎРАЕВ,

 

ИИВ Қашқадарё академик лицейи АРМ раҳбари

Report typo