Диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолган оилалар фарзандлари, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, эҳтиёжманд оила фарзандлари, турли миллат ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган тарғибот тадбирлари 4 йўналиш: театр томошалари, бадиий ҳамда ҳужжатли фильмлар намо-йиши, чегара ҳудудларда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жойларда маънавият-тарғибот ишларини янада кучайтириш бўйича ўтказиладиган ўқув-семинарлар, маданий тадбирлардан иборат бўлади.
Қайд этиш жоиз, тарғибот лойиҳаларида ёшларнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий жараёнларга онгли муносабатини шакллантириш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини тарбиялаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларни халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда "Ҳушёрлик ва огоҳлик - давр талаби", "Ёшлар ўртасида ватанпарварлик, диний бағрикенглик ҳамда миллий қадриятларга содиқлик руҳини мустаҳкамлаш" мавзуларида ўқув-семинарлар, "Ўзбекистон - умумий уйимиз", "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" шиорлари остида маданий концерт дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.
Н.ХЎЖАЕВ