Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

26.03.2019


ЁШЛАРИМИЗ БИРИНЧИ, КАТТАЛАР ИККИНЧИ БЎЛИШДИ

Маълумки, дуатлон спорт тури уч  босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда иштирокчилар белгиланган масофани югуриб ўтади ва кейин велосипедда ҳаракатни давом эттиради. Охирги босқич - яна югуриш. Югуриб ёки велосипедда босиб ўтиш лозим бўлган масофа иштирокчиларнинг ёши ва имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади.

Шунга кўра, баҳслар ёшлар ва катталар ўртасида алоҳида-алоҳида ўтказилди. Жумладан, ёш спортчилар Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида иштирок этишди. Унда вилоятимиз терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Бухоро, 3-ўрин эса Хоразм вакилларига насиб этди.

Катталар жамоалари ўртасидаги кучлиларни аниқлаб берган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида эса Бухоро вилояти терма жамоаси вакиллари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, кучли учликдан вилоятимиз ҳамда Навоий вилояти спортчилари жой олди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да ташкил этилди. Ўзига хос сайр ва ватанпарварлик дарси сифатида ўтказилган маросимда меҳнат фахрийлари, нуронийлар, вилоятимизнинг фаол ёшлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратларда: мусобақадан лавҳалар.

Report typo