Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

15.02.2019


ЁШЛАРНИ ГИЁҲВАНДЛИК ТАЪСИРИДАН АСРАШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Шу боис гиёҳвандликка қарши кураш мунтазам кучайтириб борилади. Хусусан, мамлакатимизда ҳам ушбу масалага давлат ва миллатнинг эртасини ҳал қилувчи омил сифатида қаралади. Шунга мувофиқ, жорий йил 1 февралдан 1 мартгача "Ёшлар орасида гиёҳванд воситалар тарқалишига қарши кураш ойлиги" деб эълон қилиниб, таълим муассасалари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбир Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

- Гиёҳвандлик ўз жонига қасд қилиш, ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отиш билан тенг, - деди Қарши шаҳридаги Наво жомеъ масжиди имом-ноиби Қувондиқ Хўжаёров. - Шунинг учун ота-оналар, педагоглар, маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик ёшларнинг юриш-туриши, ким билан дўстлашаётгани, бўш вақтини қаерда ва қандай ўтказаётгани, уларнинг кўча-кўйларда бемаҳал, сабабсиз юришига эътиборли бўлиши, назоратни бир зум бўлсин сусайтирмаслиги талаб этилади.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo