Сидней (Австралия) университети олимлари 2050 йилга келиб дунё бўйича 800 миллион нафардан ортиқ одам бел оғриғидан азият чекишини аниқлади. Улар ўтказган тадқиқот натижалари The Lancet Rheumatology журналида эълон қилинган.
Тадқиқотчилар 1990 йилдан 2020 йилгача бўлган даврдаги бел оғриқларига оид маълумотларни таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келишган - 30 йилда касаллик билан оғриш кўрсаткичи ўртача 60 фоизга кўпайган. Ҳисоб-китобларга кўра, яна 30 йилдан сўнг бу кўрсаткич 34 фоизга ўсади.
2020 йилда дунё бўйича шифокорлар томонидан ярим миллиарддан ортиқ бел оғриғи ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу касаллик меҳнатга яроқлилик қобилияти доимий йўқотилишига олиб келадиган асосий сабаблардан биридир.
Муаллифлар сўзларига кўра, ҳозир одамлар даволанишнинг шубҳали усулларидан фойдаланишда давом этмоқда: ётоқ режими, кучли таъсир қилувчи воситалар қабул қилиш ёки умуртқага инъекция орқали дори юбориш. Ваҳоланки, улар нафақат муаммони ҳал этишга ёрдам беради, балки соғайишни секинлаштириши ва кейинчалик ногиронлик хавфи кучайишига олиб келиши ҳам мумкин.