Айниқса, китобга ошнолик ёш авлоднинг чуқур билимли, юксак ақл-заковатли баркамол шахслар бўлиб вояга етишида муҳим роль ўйнайди. Шу боис, бугунги кунда ўқув масканлари қошида фаолият юритаётган ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги китоб ва зарур ўқув қўлланмалари, замонавий электрон дарсликлар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қарши давлат университетининг ахборот-ресурс марказида ҳам талаба ва изланувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган. Бу ерда бугунги кунда 600 мингдан зиёд китоб мавжуд бўлиб, 3 та ўқув зали фойдаланувчилар ихтиёрида.
Ўз мухбиримиз
Суратларда: ахборот ресурс маркази биносининг умумий кўриниши; университет 1-босқич талабаси Зебинисо Норбоева.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.