Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

11.09.2017


КЎНГИЛЛИЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда жамиятнинг вилоятдаги бўлимлари ижрочи директорлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ҳамда нефть ва газ соҳаси ишчи-хизматчилари иштирок этишди.

Кўргазмали тренинг ишчи-хизматчиларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш масалаларига қаратилди. Амалий машғулотлар жараёнида кўнгилли сандружиначиларга малакали инструкторлар ёрдамида биринчи тиббий ёрдам турлари ва кўникмалари ҳақида маълумотлар берилди.

Сўнг уларнинг назарий билимлари амалда синовдан ўтказилди. Бунда юрак массажи, турли жароҳатларни боғлаш ва тўғри муолажа қилишга асосий эътибор қаратилди.

Бундай амалий машғулотлар фавқулодда вазиятлар содир бўлганда инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳаётда шундай вазиятлар бўладики,  билим ва кўникмалар сустлигидан ёрдамга муҳтож одамга нафингиз тегмай қолади. Шу сабаб биринчи тиббий ёрдам беришни ҳамма билиши лозим.

Тадбир давомида санитария сумкаларининг тиббий жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати, шунингдек, қутқарувчилар махсус кийими ва фавқулодда вазиятларда асқатадиган зарур воситалар мавжудлиги ҳам кўрикдан ўтказилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, турли фавқулодда вазиятларда тезкор ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бундай тадбирлар бошқа ташкилотларда ҳам бўлиб ўтмоқда.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo