Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.10.2022


Кўп гўшт ейишнинг ҳам фойдаси бор экан

Тайван университети психиатрлари мол гўшти депрессия (оғир руҳий кайфият) қўзғалиши хавфини мумкин қадар камайтиришини аниқлашди. Уларнинг шу мавзуга оид илмий иши Journal of Affective Disorders журналида эълон қилинган.

Мол гўштида мавжуд озуқа моддалари, жумладан, темир ва "В" гуруҳига мансуб витаминлар шундай ҳимоя таъсири учун жавобгар бўлиши мумкин. Бироқ, ёғсиз балиқ депрессияга оид касалликларнинг жуда юқори хавфи билан боғлиқ бўлади.

Тадқиқот давомида 440 минг киши ҳақидаги маълумотлар ўрганилди, улардан 45 минг нафари депрессиядан азият чеккан. Олимлар қайси генлар кўп мол гўшти истеъмол қилиш билан боғлиқлигини таҳлил қилишиб, кейин ушбу генлар ва депрессия ривожланиши хавфи орасидаги алоқани текширганлар. Улар мол гўштини кўпроқ истеъмол қилиш билан катта депрессив бузилиш ривожланиши эҳтимоли пастлиги ўзаро боғлиқлигини аниқлашган.  

Тадқиқотчилар сўзларига кўра, мол гўшти депрессив бузилишдан қандай ҳимоя қилиши аниқ эмас, аммо унда депрессия профилактикаси учун фойдали бўлиши мумкин бўлган озуқа моддалари, жумладан, рух, темир, "В" гуруҳи витаминлари ва оқсил бор.

Report typo