8 декабрда қарийб чорак асрлик Башар Асад режимини қулатган Сурия қуролли мухолифати етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жуланий Дамашқ яқинидаги Сейдная қамоқхонаси ҳудудида музей ташкил қилиш режасини маълум қилди. Бу ҳақда "Новости" манбаси хабар тарқатган.
Унинг таъкидлашича, бугун маҳбусларга қўлланилган ноинсоний қийноқлари ошкор бўлгани билан тилга тушган йирик қамоқхонада бундай ёвузликни амалга оширишга алоқадор бўлган барча жазосини олиши керак. Ундаги кўплаб тутқунлар қонуний асосларсиз ҳибс қилинган ва қийноқ, хўрланишларга дучор бўлган.
Қуролли мухолифат Сурия ҳукмронлигини қўлга киритгач, мамлакат бўйлаб турли қамоқхоналардан маҳбусларни озод қилган. Минглаб сурияликлар қаердалиги номаълум ўз яқинлари ҳақида бирор-бир маълумот топиш умидида Сейдная қамоқхонасига келган.