Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • КЎРИШ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАРГА ЯПОН ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕҒАРАЗ ЁРДАМ

Б.САЙФИЕВ

20.09.2018


КЎРИШ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАРГА ЯПОН ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕҒАРАЗ ЁРДАМ

18 сентябрь куни ушбу компьютер синфининг тантанали тақдимот маросими ўтказилди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Ямото Йоко, вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, муассаса ходим ва ўқувчилари, кенг жамоатчилик қатнашди. Йиғилганлар ушбу қулайликлар болаларнинг билим олиш даражасини янада оширишини таъкидладилар.

 “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури” Ўзбекистон Республикасида 1995 йилдан бошланган бўлиб, аҳолининг оддий қатламларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган кичик миқёсли дастурларни рағбатлантиради. Ўтган давр мобайнида юртимизда ушбу дастур асосида 361 та лойиҳа амалга оширилган.

Б.САЙФИЕВ

Report typo