Вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида ўтказилган китоб тақдимотида лойиҳа иштирокчилари, ўқитувчилар, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё вилоятларидан келган мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
- Маълумки, кўзи ожизлар учун мослаштирилган китоблар, хусусан, инглиз тилидаги адабиётлар жуда кам, - дейди Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими раиси Ҳақназар Пўлатов. – Шуни эътиборга олиб ўқитувчиларимиз ёрдамида, тегишли мутахассислар билан ҳамкорликда ушбу қўлланмани кўзи ожиз инсонлар учун мослаштириб чоп эттирдик. Эндиликда ушбу қўлланмадан республикамизнинг барча вилоятларидаги кутубхоналар, махсус мактаблар ўқувчилари фойдаланишлари мумкин.
С.АЛЛАЁРОВА