Автомобилда қолдирилган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ёнғинга сабаб бўлди, деб ёзади Daily Mail манбаси. Қутқарувчилар ҳайдовчиларни бундай хатони такрорламасликка чақириш учун воқеа жойидан олинган лавҳаларни бўлишган.
ОАВнинг ёзишича, воқеа Британияда содир бўлган. Чақириққа асосан етиб келган ўт ўчириш бригадаси ёнғинга машина прибор панелида қолдирилган қуёш кўзойнаги сабаб бўлганини аниқлаган. Мутахассислар сўзларига кўра, заррабин вазифасини бажарган кўзойнак ойнагидан тушган қуёш нури панел елим қобиғини эрита бошлаган.
"Акслантирувчи буюмлар тўғридан-тўғри қуёш нури таъсирига тушиб қолмаганига ишонч ҳосил қилинг", дея огоҳлантиради қутқарувчилар.
Ижтимоий тармоқлардаги автомобиль эгалари ўт учирувчиларга огоҳлантириш учун миннатдорлик билдирганлар. Улар бундай хавфдан аввал гумонланмаганликларини тан олишган.