Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.03.2024


Кабиса йилида туғилган аёл ўзининг 25-туғилган кунини нишонлади

АҚШнинг Оклахома штатида яшовчи 1924 йил 29 февралда туғилган аёл 100 ёшлик юбилейи ва 25-туғилган кунини нишонлади. Бу ҳақда USA Today нашри ёзган.

Мэри Ли Форсайт кабиса йилида туғилган. Шунга қарамай, жорий йилда аёл 100 ёшга кирди ва яқинлари ҳеч қачон уни эътибордан четда қолдирмаган, ўтган йилларда унинг туғилган кунини 27, 28 февраль ёки 1 мартда нишонлашган. Бир асрлик умридан мамнун кекса йиғилганларга ўзининг эндигина 25 ёшга тўлганини айтиб ҳазиллашган.

Аёл ўзининг ҳаёти ажойиб ўтаётганини айтган. Журналистлар билан суҳбатда севган инсонига турмушга чиққани, эри билан 68 йил умрини бирга ўтказгани ва икки фарзанд ўстиргани, машинистка ва стенограф бўлиб ишлагани ҳақида гапириб берган.

"Мен ҳеч қачон яшаб ўтган умримдан ачинмайман ва ишонч билан айтаманки, унинг ҳар лаҳзаси ажойиб бўлди", деган Мэри Ли Форсайт.

Report typo