Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.03.2021


Калий заводи ишчилари ҳар ой металлолом топшириши керакми?

Ижтимоий тармоқларда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятига дахлдор хабар эълон қилинди. Унда калий заводи ишчилари маъмуриятдан норози экани, ҳар ой 12 килограмм қора металл, 400 грамм рангли металл топширишлари кераклиги билдирилган.

Мазкур ҳолатга завод матбуот хизмати қуйидагича муносабат билдирди:

“Жамият балансидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган қора ва рангли металлар жамланмаси ва ишчи ходимларнинг хонадонидаги ёки корхона ҳудудига яқин маҳаллий аҳоли томонидан йиғилган металл қолдиқларини жамлашда корхона ишчи-ходимларига ёрдам бериш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган. Металл йиғиш ишларида ўз хоҳиши билан амалий ёрдам кўрсатган ва фаол иштирок этган ишчи-ходимлар ёки цех раҳбарлари ҳар чоракда бир марта рағбатлантириб борилиши белгиланган. Аммо мазкур топшириқ ишчи-ходимларнинг ойлик маошига дахлдор эмас.

Юқорида келтирилган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда хабарда келтирилган ҳолат аниқланмади.

Келгусида жамиятда шу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун бўлим ва цех раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Раҳбарият томонидан бу ҳолат такрорланганда, ишонч телефонига ёки жамиятнинг шикоят қутичасига хабар қолдириш ва ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширган ходимларга тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинади”.

Report typo