Унда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалардан таркиб топган, танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 14 жамоа иштирок этди.
Танлов якунларига кўра, Шаҳрисабз туманидаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг "Митти юлдузлар" жамоаси 1-ўринни ҳамда танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2-ўрин Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактабнинг "Камалак жилолари", 3-ўрин эса Нишон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг "Камалак" жилғалари" жамоаларига насиб этди.
А.СИДДИҚОВ.