"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан "Камалак" ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, мактаб ўқувчиларининг билимини бойитиш, иқтидорли болаларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида 14 жамоа таништирув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ижтимоий лойиҳа шартлари бўйича ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, Косон туманининг "Тафаккур" жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди, иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Нишон туманининг "Камалак ёғдулари" ва Яккабоғ туманининг "Истиқлол" жамоаларига насиб этди. Ғолиблар "Камалак" кубоги, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Энди "Тафаккур" жамоаси танловнинг республика босқичида иштирок этади.
А.НОРОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.
С.НАРЗИЕВ олган сурат.