Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир "Камолот" ЁИҲ аъзолари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, улар ўртасида дўстона алоқаларни йўлга қўйишга қаратилгани билан аҳамиятли.
Қаршида "Камолот" кубоги учун мусобақанинг - Бухоро, Сурхондарё, Сирдарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган ҳудудий босқичида ғолиб бўлган тўрт жамоа - Хоразм вилоятининг "Жаҳон Юксак" МЧЖ, Сурхондарё вилоятининг "Жарқўрғоннефть" АЖ, Тошкент вилоятининг "Оҳангаронцемент" АЖ ва Андижон вилоятининг "GM Uzbekistan" АЖ корхонаси вакиллари ўзаро беллашишди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳслар натижасига кўра, "Оҳангаронцемент" АЖ жамоаси "Камолот" кубоги соҳибига айланди.
Азизбек НОРОВ