Касби, Муборак, Қарши, Миришкор, Косон туманлари қамраб олинган ушбу акция доирасида вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилалар аёлларига моддий ёрдам кўрсатилди, уларга замонавий электр-маиший техника жиҳозлари тарқатилди.
Худди шундай тадбир Шаҳрисабзда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши ва Китоб туманлари, Ғузорда эса Деҳқонобод ва Нишон туманлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
- Ушбу тадбирлар давомида вилоятнинг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 337 нафар аёлларига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ажратилган электр-маиший техника товарлари тарқатилади, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эсонбой Ражабов. - Шунингдек, 10 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчиларга 892 дона ўқув анжомлари олиб берилди. 7 нафар мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди. Вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган 27 нафар эҳтиёжманд иқтидорли талаба қизларга касаба уюшма стипендияси, 7 нафар аёл ва ёш оилаларга эса касаба уюшма тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар топширилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА