Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

17.02.2017


КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ — АСОСИЙ МАҚСАД

Ўзбекистон Республикаси Ташкилотлараро эксперт кенгаши (ТЭК) томонидан ташкил этилган ушбу давра суҳбатида вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, вилоят сил касалликлари диспансери, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида ушбу касалликлар тарқалишига қарши олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва бу борада эришилган натижалар ҳақида атрофлича фикрлашилиб, ўтказилган мониторинг хулосалари муҳокама қилинди.

- Асосий вазифамиз ОИВ инфекцияси, сил ва безгак касалликлари тарқалишига қарши кураш соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан амалга ошириладиган чора-тадбирларни  мувофиқлаштиришдир, - дейди Ташкилотлараро эксперт кенгаши аъзоси Комилжон Аҳмедов. - Шу кенгаш томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар грант маблағларини ушбу мақсад йўлида жалб этиш масаласи, жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилади ва хулоса берилади.

Давра суҳбатида соҳада учраётган камчиликлар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo