Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг исботи ўлароқ шуни айтиш мумкинки, вилоятимизда ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган 85 нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари берилди ва натижада улар даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.
Шу жумладан, вилоятимизда яшовчи 45 нафар уй-жойга эҳтиёжманд, ногирон ва имконияти чекланган фуқарога намунавий лойиҳадаги арзон турар жой харид қилиш учун бошланғич бадал давлат томонидан тўлаб берилганлигига оид сертификатлар тақдим этилди. 30 нафардан зиёд чин етимлар уй билан таъминланди.
М.ЖЎРАЕВ
С.НАРЗИЕВ олган сурат.