Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.09.2023


Кекса атлет 2,5 соатда 10 килограмм вазн йўқотди

Доғистонлик эркак икки ярим соатлик югуриш чоғида 10 килограмм атрофида вазн йўқотиб, шу йўналишдаги дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда "Доғистон" республика давлат эшиттиришлар компанияси хабар тарқатган.

Манба маълумотларига кўра, Акушин туманидаги Муги қишлоғида яшовчи 69 ёшли эркак 21 километрга югуриш бўйича атлетлар мусобақасида иштирок этган. Югуриш чоғида у 10 килограммга яқин вазн йўқотган - бундай тез озиш ҳодисаси биринчи марта қайд этилган.

Эркакнинг саноқли соатларда катта вазн йўқотиши биринчи марта эмас. У олдинги марта 5 соатда 9,3 килограммга озишнинг уддасидан чиққанини айтган. 

Доғистонлик кекса атлетнинг таъкидлашича, кўплар унинг натижасини такрорлашга уринган, бироқ ҳеч ким уддалай олмаган. Айримлар ҳатто жуда тез вазн йўқотиш экспериментидан сўнг шифохонага тушган. 

Report typo