Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
10 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.07.2023


Келгуси ҳафтада юртимиз бўйлаб "Дўстлик фестивали" ташкил этилади

Сана

30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан келгуси ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб "Дўстлик фестивали" ўтказилади.

Мазкур фестивалнинг 27-30 июль кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилишини таҳририятимизга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг матбуот котиби Ғайрат Шукуров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, "Дўстлик фестивали" қўмита томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилади. Сана муносабати билан кенг қамровли дастур доирасида ўтказиладиган тадбирлар тафсилотлари тез кунларда эълон қилинади.

2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган 30 июль - Халқаро дўстлик куни 2021 йилдан буён юртимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирлар, шу жумладан, "Дўстлик фестивали"нинг  ўтказилиши 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат  дастурида ҳам кўрсатиб ўтилган.

Report typo