Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.08.2024


Кенгуру қамоқхонадан қочди

Прага (Чехия)даги маҳаллий қамоқхонадан кенгуру қочиб кетди, дея маълум қилган UPI нашри. Энди полиция йўқолган ҳайвонни фаол изламоқда.

Расмийларнинг хабар беришича, пойтахт жануби-шарқидаги Йиржице шаҳарчасида жойлашган қамоқхонадан иккита кенгуру қочган, бироқ улардан бири кейинроқ ўзи қайтиб келган. Иккинчи халтали эса яқин ҳудудда яширинган, ҳозир уни полиция кўнгиллилар билан бирга фаол қидирмоқда. Муассаса вакили Маркета Прунерова одамларни ҳайвонга ўз-ўзича яқинлашмаслик, агар уни кўриб қолишса, офицерларни чақириш ҳақида огоҳлантирган.    

Қамоқхонада қуён, лама ва хўроз сингари бошқа жонзотлар ҳам бор. Улар жазо муддати якунига етаётган маҳкумларга чорвачилик ва деҳқончилик билан танишиш имконини берувчи терапевтик дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Report typo