Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Хайрия зиёфатида Гарри ва Меган Маркл билан бир стол атрофида ўтириш нархи маълум бўлди

17.11.2022


Хайрия зиёфатида Гарри ва Меган Маркл билан бир стол атрофида ўтириш нархи маълум бўлди

Шаҳзода Гарри ва унинг турмуш ўртоғи Меган Маркл иштирок этадиган хайрия гала кечки зиёфатида улар билан бир стол атрофида ўтириш учун чиқарилган чипта 1 миллион долларга сотилади. Бу ҳақда Mirror манбаси хабар берган.

Нью-Йоркда 6 декабрь куни "Умид тўлқинлари" маросими бўлиб ўтади ва унинг доирасида Сассекс герцоги хайрия фаолияти ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофот олади. Маросимдан сўнг гала кечки зиёфат ташкил этилади ва унда томошабинлар тадбирнинг фахрий меҳмонлари билан мулоқот қилишлари мумкин бўлади.

Кечки зиёфат чиптаси нархи 500 доллардан бошланади, бу қиймат Гарри ва Меган Маркл билан бирга суратга тушиш имкониятини ҳам ўзи ичига олган. Энг юқори баҳоси эса миллион доллар  - ушбу миқдорга жуфтлик билан бир стол атрофида ўтириш учун ажратилган тўртта ўрин ҳам киритилган.

Алқисса, бой америкаликлар Гарри ва Меган билан мулоқот учун пул тўлашга тайёр. Жумладан, Лос-Анжелесда яшовчи аёл манба журналистига: "Биз қироллик оила аъзоларини яхши кўрамиз ва мен ушбу чипталарни сотиб олишга уриниб кўраман", деган.

"Умид тўлқинлари" тадбири Роберт Кеннеди фонди томонидан ўтказиб келинади. Ўтган йилларда фонд мукофотини АҚШнинг амалдаги ва собиқ президентлари Жо Байден, Барак Обама ва Билл Клинтон ҳамда сиёсатчи Хиллари Клинтон қўлга киритган.

Report typo