Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.01.2023


Халқаро ташкилот Эрондаги қатллардан ташвишда

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Эрон ҳукуматининг яна икки нафар норозилик намойиши иштирокчисини қатл этиш ниятидан ташвиш билдирди ва мамлакат расмийларини бундай амалиётни бекор қилишга чақирган.

"Биз намойишлар вақтида қўлга олинган Муҳаммад Гобадлу ва Муҳаммад Боругани қатл этилиши ҳақидаги хабардан жиддий ташвишдамиз. Эрон ҳукумати барча қатлларни зудлик билан тўхтатиши керак", дейилади бошқарма Twitter ижтимоий тармоғида жойлаштирган хабарда.

Аввалроқ мамлакат оммавий ахборот воситалари пойтахт суди республикадаги тартибсизликлар иштирокчиларининг камида олти нафарига нисбатан ўлим ҳукми чиқарганини хабар қилганди.

Эронда ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинган Маҳси Амини вафоти муносабати билан ўтган йилнинг сентябрь ойи ўрталарида оммавий тартибсизлик ва норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Мамлакат аҳолиси унинг ўлимида ҳукуматни айблаб чиққан.

Report typo