Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА

28.02.2017


ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЎРНИ

Пленумда Президентимизнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги давр сиёсий партиялар вакиллари ва депутатлардан ҳар қачонгидан кўра фаол ва масъулиятли бўлишни, одамларни ўйлантираётган масалалар, қийнаётган муаммоларни самарали ҳал қилишни, ҳудудлар ривожи учун ҳаётий ва аниқ таклифлар беришни тақозо этмоқда.

Шунга мувофиқ ўтган йилда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда партия ташкилотлари ҳамда гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда вилоятнинг барча даражадаги вакиллик органларида партиядан сайланган 75 нафар депутат фаолият юритаётган бўлса, 2016 йилда улар томонидан давлат ҳокимияти бошқаруви органларига 118 та депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинган. Бу, албатта, катта рақамлар эмас. Депутатлардан янада фаоллик, ташаббускорлик талаб қилинади.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари асосида депутатлик сўровларини йўллашда партия ташкилотининг Ғузор, Чироқчи, Муборак ва Косон туманларидан сайланган депутатлар фаолиятида анча пасайиш кузатилиб, сусткашликка йўл қўйилган. Қонун ҳужжатлари ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича эса Ғузор, Чироқчи, Муборак, Косон, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва  Деҳқонобод туманлари депутатларининг иши қониқарсиз. Бундан ташқари, партия тизимидаги бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ҳам замон шиддатига мос эмас.

Маълумки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ғояни ҳаётга татбиқ этиш, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқот қилишнинг самарали усул ва механизмларини жорий этиш партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифалардан бири саналади. Пленумда партия вилоят кенгашининг ушбу йўналишдаги фаолияти чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА

Report typo