- Мустақил Ўзбекистон фарзанди сифатида орзуларимга етишиш йўлидаги барча эшиклар мен учун очиқ эканини биламан ва бундан ғурурланаман, - дейди у. - Зеро, биз ёшларнинг замонавий билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш борасидаги ҳуқуқларимиз Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Бу имкониятлардан фойдаланиб ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, келгусида юртимизнинг янада равнақ топишига ўз ҳиссамни қўшаман.
Дарҳақиқат, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан 25 йил муқаддам қабул қилинган Асосий қонунимиз барча соҳалар қатори таълим тизимини ҳам сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.