Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

06.03.2017


ХАВФСИЗЛИК, ИШОНЧЛИК ВА ҚУЛАЙЛИК

Биргина Қарши халқаро аэропортини олиб кўрайлик. Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур барча воситалар билан жиҳозланган аэровокзалнинг ўтказиш қобилияти соатига 200 кишини ташкил қилади. Аэровокзал биносида учиб кетиш учун 2 та сектор (маҳаллий ва авиайўллар) ҳамда учиб келувчилар учун зал мавжуд. Она ва бола хонаси, багаж павильони, транзит зали, кутиш зали ва ошхона фаолият кўрсатади. Замонавий техник воситалардан фойдаланган ҳолда зарур тадбирлар мажмуасини амалга ошириш йўловчилар ва меҳмонлар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини кафолатлайди.

Учиш-қўниш йўлаги максимал массаси 180 тоннагача бўлган ҳаво кемаларини қабул қилишга тайёр. Аэродром бир суткада 20 тагача самолётга хизмат кўрсата олади. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш тартибини белгилайдиган технологик операцияларни такомиллаштириш мақсадида авиачипталарни онлайн брон қилиш ва сотиш тизими ишга   туширилган.

- Халқаро талабларга жавоб берадиган сифат вилоятимизни дунёнинг турли нуқталари билан боғламоқда, - дейди Қарши халқаро аэропорти директори Ўктам Кенжабоев. – 2007 йилда Қарши-Москва-Қарши йўналиши бўйича парвозлар бошланган бўлса, 2008 йилдан “Московия” авиакомпанияси Россия давлатидан Қаршига фуқаролар ташишни йўлга қўйди. 2010 йилдан юртдошларимиз Қаршидан Мадинага ва Жиддадан Қаршига тўғридан-тўғри парвоз қилиш имконига эга бўлди. 2013 йилда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона ва Термиз шаҳарлари қаторида Қарши аэропорти давлат унитар корхонасига халқаро аэропорт мақоми     берилди.

Қайд этиш жоизки, бугун Қарши халқаро аэропорти томонидан маҳаллий ва халқаро ҳаво йўлларида йўловчилар ташиш, парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш, юк, багаж, почта хизматлари кўрсатиш, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига тижорат ва техник хизматлари кўрсатиш, божхона, чегара, санитария-карантин ва бошқа турдаги назоратни таъминлаш, орнитология фаолиятини ташкил қилиш ва метеорология ахбороти етказиш, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш каби хизматлари кўрсатилмоқдаки, бу жаҳон авиаиндустрия майдонида Ўзбекистон авиациясининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo