Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.09.2020


Хитойдан келтирилган янги автобуслар йўловчи ташишни бошлади

Бугундан Қарши шаҳридаги 1-йўналиш (темир йўл вокзали – “Ерқўрғон” бозори)да яқинда Хитойдан олиб келинган “Golden Dragon” русумли автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

- Йўналишга 16 та автобус чиқардик. Эрталабдан йўловчи ташишга киришди. График бўйича оралиқ вақт 5 дақиқадан ошмайди. Автобуслар электрон табло билан жиҳозланган. Йўналиш охири ва бошида мунтазам дезинфекция қилинмоқда, - дейди “Шарофиддин Нурилло” МЧЖ раҳбари Нарзулла Намозов.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, 2-сонли Қарши-Бешкент йўналишида ҳам автобуслар сони кўпайтирилган. Ҳозирда бу маршрут бўйича 30 та автобус ҳаракатланмоқда.

Албатта, бу каби янгиликлар аҳолига кенг қулайлик яратиши билан аҳамиятли.

Маълумот учун, бир неча кун олдин айнан Қарши шаҳри учун Хитойдан 30 та “Golden Dragon”, шунингдек, 50 та “Isuzu” русумли автобуслар келтирилган эди.

 

Report typo