Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, Х.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги ёрдамчи хўжалик биноси ичида тахланган ҳолда турган хом ғиштлар орқасидаги туйнук ичида хуфёна яширилган бир ва бир ярим литрли елим идишларга солинган гиёҳванд модда ноқонуний сақлаб келингани фош этилди.
Вилоят ИИБнинг эксперт хулосасига кўра, тадбир давомида олинган ашёвий далил – таркибида тетрагидроканнабинол моддаси бўлган оғирлиги 411,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Т.ПЎЛАТОВ