Театр жамоаси вилоят мусиқали драма театри биносида Зулхумор Солиева асари асосида саҳналаштирилган “Хорижлик келин ёхуд Бухороча тўй қиламан” спектаклини намойиш этмоқда.
Илм йўлини тутиб, хорижда таҳсил олаётган замонавий ўзбек қизи... У ўзининг каръера борасидаги улуғвор орзулари осмонида учиб юрибди. Бироқ уни ҳали олдинда ўзи ўқиётган олий ўқув юртидан ташқари катта мактаб ва дорилфунун сабоқлари ҳам кутиб турибди. Бу албатта, рўзғор мактаби ва оила дорилфунунидир. Спектакль мана шу ҳаётий воқеалар билан бошланади. Унда ватанпарварлик ва халқимизнинг беназир қадриятлари ўзига хос маҳорат билан тараннум этилади.
Режиссёр Гулруҳ Наджидова томонидан саҳналаштирилган спектаклда асосий ролларни театрнинг иқтидорли актёрлари Рўзигул Қандова, Туроб Жумаев, Олима Пўлатова, Маҳтоб Ҳасанова, Раҳим Эргашев, Жамила Шодмонова, Рустам Раҳматов ижро этишган.
А.ҚОБИЛОВ