“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар, ўқув муассасаларида фаолият олиб бораётган ва кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб деб топилган юзга яқин бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари иштирок этди.
- Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган мақсад хотин-қизлар қўмиталари қошидаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, айниқса, ижтимоий-маънавий тадбирларда жамоатчилик иштирокини кучайтиришдан иборат, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Рисолат Эшқобилова.
Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган кўрик-танловда фаолияти юқори баҳоланган бошланғич ташкилотларнинг 8 нафар раиси кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Кўрик-танлов иштирокчиларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тарқатилди.
Шунингдек, вилоятимиздаги фаол хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган сурат