Шуни ҳам айтиш лозимки, бу каби “тадбиркорлик” бугун долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан биридир. Зотан, бундай фаолият давлатнинг молиявий манфаатларига зарар етказади, бозорда рақобат қоидаларини бузади. Иқтисодиётда қалбаки товарлар тарқатиш, сифатсиз хизматлар кўрсатиш, истеъмолчилар ва контрагентларни алдашга имкон туғдирадиган хуфёна секторнинг пайдо бўлишига олиб келади. Оқибатда давлат иқтисодиётига тушиши лозим бўлган даромадлар яширилади.
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш (СВОЖЖДЛҚК) департаменти Қарши тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда А.Ахатов яшаш ҳовлисининг ёрдамчи хоналаридан 6 миллион сўмлик 2 комплект жувоз ускунаси, 380 килограмм техник пахта чигити, 80 килограмм ёғ, 200 килограмм кунжара, жами 7 миллион сўмдан зиёд товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Ахатов ва Н.Мирзаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва суднинг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Жасур БАХТИЕВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори.
Бекзод ЖАББОРОВ,
бошқарма ходими.
ВАЛЮТА САВДОСИ
банкдан ташқарида амалга оширилмайди
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, чет эл валюта қимматликларини олиш ва миллий пул бирлигимиз – сўмга айирбошлаш фақатгина рухсат берилган тижорат банкларининг валюта алмаштириш шохобчалари орқали амалга оширилади. Аммо фуқаролар орасида бу борадаги қонун-қоидаларни бузадиганлар ҳам учраб туради.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти идораларига хорижий валюталарнинг ноқонуний айланишини аниқлаш, бартараф этиш ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш вазифаси ҳам юклатилган.
Ана шундай ҳолатлардан бири департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Фуқаро Н.Толипов Касби туманидаги деҳқон (озиқ-овқат) бозори яқинида жойлашган савдо дўкони ёнида Т.Тойировдан 17 минг АҚШ долларини сотиб олишга келишган. Ёнида бўлган пулга 3 минг АҚШ долларини сотиб олган. Қолган 14 минг АҚШ долларини эса Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролар – Н.Жамилов ва Қ.Хуррамов билан келишиб, сотиб олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Кўздан кечириш ҳаракатлари давомида Қ.Хуррамовнинг ёнида 1152 АҚШ доллари, Н.Жамиловнинг ёнида 550 АҚШ доллари ва 369 минг сўм, Н.Толиповнинг ёнида 100 АҚШ доллари борлиги ҳамда Касби туманидаги дўконида унинг 3278 АҚШ доллари ва 7600 Россия рубли мавжудлиги аниқланиб, ҳаммаси бўлиб 5080 АҚШ доллари, 7600 Россия рубли ва 369 минг сўм далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва жазо муқаррарлиги таъминланди.
А.ХУРРАМОВ, Т.БОЙҚУЛОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари.