Антиқа қонунлар амал қиладиган, ноодатий тартиблар ўрнатилган давлатлар учраб туради. Шулардан бири Шимолий Корея. Давлат раҳбари мамлакатда матоси узуқ-юлуқ ва тор жинси, пирсинг (тана аъзоларини турли безаклар тақиш мақсадида тешиш)ни тақиқлашга қарор қилди.
Daily Mirror хабарига кўра, шунингдек, у қилиб юриш мумкин бўлган сочни турмаклаш турлари рўйхатини ҳам чеклаган. Хусусан, кафель номини олган "причёска" тақиққа тушган. Бундай турмак, мисол учун: совет мусиқачиси Виктор Цой, инглиз қўшиқчилари Дэвид Боуи, Пол Маккартни ва бошқа қатор артистларда бўлган.
Бундан ташқари, мамлакатда сочни бўяш ҳам тақиқланади.
Манба маълумотларига кўра, Ким Чен Ин шу тарзда сиёсий тузумга таҳдидлар билан курашга ҳозирланаяпти. Шимолий Корея раҳбари Ғарб унсурлари ёш авлодга салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди. Мамлакат раҳбарияти узуқ-юлуқ ва тор жинси, сочни ғайриодатий олдиришни "капиталистик ҳаёт тарзи" ҳужуми белгилари сифатида баҳолайди.
Қайд этиш ўринли, аввал Ким Чен Ин мамлакатнинг Ғарб модаси ортидан қувган фуқароларини меҳнат лагерларига жўнатишни назарда тутувчи фармойиш чиқарганди.