Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

23.01.2017


КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, БИЗНИ ҚАНДАЙ МАРРАЛАР КУТМОҚДА?

Вилоят ҳокимлигида Президентимизнинг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятимизда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида ташкил этилган тарғибот гуруҳлари учун “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Ким эдигу ким бўлдик, бизни қандай марралар кутмоқда?” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нодир Қурбонов, Баҳодир Қодиров сўзга чиқиб, истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг турмуш тарзи кескин юксалгани, шаҳар ва қишлоқларимиз йилдан йилга чирой очиб, янада обод бўлиб бораётгани, турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар аввало инсон манфаатлари учунлигини таъкидлашди. Меҳнат жамоалари ва турли муассасаларда, маҳаллаларда ўтказиладиган анъанавий маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга янгича усуллар асосида ёндашиб, тарғиботчилар ана шулар ҳақида аниқ, ҳаётий мисоллар асосида гапиришлари кераклиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, бунда нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш тавсия этилди.

Ўқув-семинарда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов “Ўзбекистон - дунё нигоҳида: ким эдигу, ким бўлдик?”, фалсафа фанлари номзоди Тоҳир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ҳамда “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир” номли китоблари мазмун-моҳияти асосида “Кеча ким эдику, бугун ким бўлдик, бизни қандай марралар кутмоқда?”, Қарши давлат университети профессори, фалсафа фанлари доктори Санжар Чориев “Геополитик рақобат шароитида тинчликни асраш ва огоҳ бўлиш зарурияти”, вилоят бош имом-хатиби  Раҳматулла Усмонов “Дин ниқобидаги маънавий таҳдидлар: диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизм”, маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларини ташкил этиш механизми” каби мавзуларда маъруза қилдилар.

Ўқув-семинарда “Эҳтиром” фильми намойиш этилди.

Ўқув-семинар сўнгида тарғиботчи гуруҳ аъзоларига қўлланма ва тарқатма материаллар тарқатилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo