Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

16.10.2017


КИТОБ - МЕН ВА СЕН БИЛАН

- Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсадимиз ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда мутолаа маданиятини оширишдир, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоли Достон Ҳамидов. - Шу билан бирга, китобнинг энг яхши дўст, бебаҳо мураббий эканлигини улуғ аждодларимиз, жаҳонга машҳур инсонлар ҳаёти мисолида тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Тадбирда китобхонлар ўзлари мутолаа қилган бадиий асарлар, уларнинг муаллифлари ҳақида сўзлаб беришди. Асарлар таҳлили, улардаги қаҳрамонларнинг ички кечинмаларини ўз қарашлари орқали ифодалаб, китобдан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди.

-  Яқинда чет эл адабиётининг энг машҳур намояндаларидан О'Генрининг "Ишбилармон кишилар" асарини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим, - дейди Қарши маданият ва туризм коллежи ўқувчиси Паризода Ибодуллаева. - Асар менда қизғин таассурот қолдиргани сабабли тадбирда тенгдошларимга ҳам шу китобни ўқиб чиқишни тавсия қилдим.

Акциянинг иккинчи қисмида ёш китобхонлар Қарши шаҳридаги "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйида бўлиб, бу ерда тарбияланаётган болалар ҳаёти билан яқиндан танишишди ва уларга совға-саломлар улашишди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo