Китоб туманидаги "Мингчинор" ЙПХ масканида шу туманда яшовчи Ш.Б. бошқарувида бўлган “Kia Bongo” русумли юк автомобили тўхтатиб текширилганда, машина салонида 600 килограмм мол гўшти борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.
Текширувда ушбу гўшт маҳсулотларининг ветеринария кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотномаси йўқлиги ҳамда маҳсулот истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.
Қўмита ахборот хизматининг қўшимча қилишича, йил бошидан буён вилоятдаги 3 та вилоятлараро чегарада жойлашган ЙПХ масканида ўтказилган текширув ва рейдларда гўшт ва сут маҳсулотларини ўтказиш билан боғлиқ камчиликларга йўл қўйган ҳамда яроқсиз маҳсулот сотган 74 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ж.БОЙМУРОДОВ