Жорий йил 5-9 апрель кунлари мамлакатимизда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Бугун Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам ҳафталикнинг очилишига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.
Унда ўқувчи-ёшлар, таълим, маданият, маънавият соҳалари мутахассислари, шоир ва ёзувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Маросимда сўзга чиққанлар томонидан китоб ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, мамлакатимизда китобхонликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди. Истеъдоли ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари тадбирга янада шукуҳ бағишлади.
Вилоят ахборот-кутубхона марказида “китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари давом этади.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.