Косон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг тикувчилик йўналишида кўплаб қизлар таҳсил олмоқда. Замонавий русумдаги тикув машиналари ўқувчиларга турли матолардан ҳар хил ўлчам ва дизайндаги либослар тайёрлаш имконини бермоқда.
- Эркаклар кийимлари, аёллар байрамона либослари, болалар кийим-кечаклари тикаяпмиз, - дейди коллежнинг махсус фан ўқитувчиси Мавлюда Ишмуҳаммедова. - Аҳолидан турли буюртмалар ҳам қабул қилиб, уларни ўқувчиларимиз билан ҳамкорликда бажармоқдамиз. Ўтган йилларда шу йўналишни битирган кўпчилик ўқувчиларимиз айни вақтда ўзининг мустақил фаолиятини йўлга қўйишган, айримлари енгил саноат корхоналарида меҳнат қилишаяпти.
Дарҳақиқат, сифатли таълим олиш баробарида билим ва кўникмаларини амалиётда мустаҳкамлаётган ўқувчилар келгусида иш ўринларига эга бўлишда ҳам қийналишмайди. Зеро, ўз соҳасини пухта эгаллаган, етук мутахассисларга ҳамма жойда ва ҳамиша талаб юқори.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратларда: коллеж тикувчилик хонаси фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.