Дарҳақиқат, техника тараққиётининг шиддат билан ривожланиши оилаларнинг турмуш фаровонлигини оширмоқда. Бугун ҳар бир хонадонда замонавий иситиш, совутиш ускуналари, микротўлқинли печлар ва бошқа кўплаб электр токи ёки табиий газ ёрдамида ишлайдиган жиҳозлар мавжуд. Кишиларнинг оғирини енгил қилаётган ушбу воситалардан нотўғри фойдаланиш эса ёнғин ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, соҳа ходимлари томонидан аҳоли ўртасида, таълим масканларида бу борада тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қарши ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ташкил этилган очиқ дарс ҳам меҳнат ва оила ҳаётида техника хавфсизлиги қоидаларига бағишланди.
Очиқ дарсда вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари ҳам иштирок этиб, ўқувчиларга бу борада тушунчалар беришди.
Муассаса ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари иштирок этган очиқ дарсда ёнғинларнинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлиши, унинг қандай оқибатларга ва вайронакорликларга олиб келиши видеослайдлар ёрдамида кўрсатиб берилди.
Соҳибжон ВАЙИТОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант