Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ихтиёр БОЙҚАРАЕВ

17.02.2017


КОММУНАЛ СОҲА: МУАММО, МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

НАЗОРАТЧИНИНГ НАЗАРИ ҚАЕРДА?

Коммунал хизматлар соҳасида баъзида таъминот идоралари назоратчиларининг йўл қўяётган хато ва камчиликлари сабаб истеъмолчиларнинг манфаат ва ҳақ-ҳуқуқлари бузилмоқда.

Косонлик Асадулло Чориев ҳам туман электр таъминоти корхонаси фаолиятидан норози бўлиб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Асадулло Чориев хонадони 2014 йилда туман электр таъминоти корхонаси рухсати билан тармоққа улангану, бироқ хонадоннинг истеъмол ҳолати умуман ўрганилмаган ва назоратчилар назаридан четда қолган. Натижада тўланган тўловлар ва сарфланган электр энергияси тўғрисидаги маълумот корхона компьютер базасида аниқ  киритилмаган.

Оқибатда Асадулло Чориев хонадонидаги электр сарфини ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичи аслида 2610 киловаттни қайд этиб турган бўлса-да, туман электр таъминоти корхонаси компьютер базасидаги маълумотда бошқача, яъни 3421 киловатт кўрсатилган. Шу маълумот асосида истеъмолчига нисбатан 51 минг 765 сўм қарздорлик ҳисобланган. Юзага келган хатоликда на корхона раҳбарияти, на назоратчи хатосини англамаган.

Жамият мутахассислари аралашуви билан истеъмолчи томонидан тўланган тўловлар туман электр таъминоти корхонасининг маълумотлар базасига киритилиши таъминланди.

Ихтиёр БОЙҚАРАЕВ,

Косон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамияти ижро этувчи аппарати раиси.

Report typo